Belgee кроссоверлари Беларусда ишлаб чиқарилган мультимедиа тизимлари билан жиҳозланади

Россия ва Беларус бозорларида оммалашган Belgee кроссоверлари янада маҳаллийлаштирилади. 2027-йилда ушбу автомобиллар учун асбоблар панели, мультимедиа тизимлари, дисплейлар ва бошқарув блокларини оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Беларус Саноат вазирлиги маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Лойиҳа доирасида Belgee компаниясининг ҳамкори сифатида ўзининг ноутбуклари, планшетлари, телевизорлари ва SSD қурилмалари билан танилган йирик "Горизонт" саноат холдинги иштирок этади. Ушбу ҳамкорлик автомобил бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш даражасини босқичма-босқич оширишга қаратилган.
Саноат вазири Андрей Кузнецовнинг таъкидлашича, бу қадам саноат кооперациясини ривожлантиришнинг муҳим босқичидир. Янги бутловчи қисмлар автомобилларнинг таннархини пасайтириш ва ташқи етказиб берувчиларга қарамликни камайтириш имконини беради.
Ҳозирча маҳаллийлаштириш жараёни Belgee автомобилларидаги рақамли борт тизимларининг функционаллигига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Бироқ, дастурий таъминот ва интерфейс маҳаллий бозор эҳтиёжларига мослаштирилиши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…