13:49 / 24.11.2016
7 952

Хитойда мегаватт қувватли суперкар тайёрланди

Хитойда мегаватт қувватли суперкар тайёрланди

NextEV компанияси янги Nio электромобиль брендига асос солди. Бренднинг дастлабки электрли суперкари Nio EP9 бўлди.

Бир ой илгари Нюрбургринг трассасини кезган бу машина дунёдаги энг тезкор электрли суперкар номини олди. Машҳур трассани 7 дақиқаю 5,12 сонияда босиб ўтган Nio EP9 нафақат ўзидан олдинги электромобилларидан, балки Nissan GT-R Nismo ва Dodge Viper ACR спорткарларидан ҳам ўзиб кетди.

Nio EP9 спорт прототиплари категориясида тайёрланган, бироқ умумфойдаланиш йўлларида юришга мўлжалланган. Тўрт электромоторининг жами қуввати 1360 от кучига тенг.

Композит матераллардан ясалганлигига қарамасдан суперкар оғиргина – 1736 кг. Двигателлар кузовнинг биқинидаги иккита литий-ионли батареялардан озиқланади. Батареялар тез зарядланиш хусусиятига эга: 45 дақиқада қувват олиб 427 км йўл босади.

Юз тезликка чиқиши учун суперкарга 2,7 сония етарли. Энг юқори тезлиги соатига 313 км. Суперкар муаллифлари ялпи ишлаб чиқариш ниятлари йўқлигини олдиндан дарҳол айтиб қўйди, чунки ўзини оқлайдими-йўқми гумон. Шунинг учун олтитагина электромобиль ишлаб чиқарилади.

Бир-иккитаси томоша автомобили сифатида NextEV фирмасининг ихтиёрида қолади. Қолганлари пулдор коллекционерларга сотилиши мумкин. Нархи аниқ айтилмади, аммо 1 млн доллардан ошиши кутиляпти.

NextEV фирмасининг ўз олдига қўйган мақсади 2020 йилгача арзон Nio электромобилларини ялпи ишлаб чиқаришдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойда мегаватт қувватли суперкар тайёрланди