Morgan компанияси 402 от кучига эга Supersport 400 моделини тақдим этди

Британиянинг Morgan компанияси бренд тарихидаги энг кучли модель — 402 от кучига эга бўлган Supersport 400 родстерини тақдим этди. BMW двигатели билан жиҳозланган ушбу автомобиль 100 км/соат тезликка бор-йўғи 3,6 сонияда эришади ва соатига 290 километргача ҳаракатлана олади. Муҳандислар машина қувватини ошириш билан бирга унинг вазнини 1170 килограмм даражасида сақлаб қолишга ва осма тизимини такомиллаштиришга муваффақ бўлишди. Янги спорткар Европа бозорида икки хил том вариантида таклиф этилмоқда ва унинг бошланғич нархи қарийб 139 минг еврони ташкил этади.
Британиянинг "Морган" компанияси ўзининг энг кучли серияли модели ҳисобланган "Суперспорт 400" родстерини расман намойиш этди. Янги автомобиль бренд тарихидаги энг юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, у аввалги версиялардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Автомобиль капоти остига 3,0 литр ҳажмли, 402 от кучига эга BMW турбо двигатели ўрнатилган. Бу кўрсаткич базавий моделга нисбатан 67 от кучига кўпдир. Двигателнинг айланиш моменти 500 Нм даражасида сақлаб қолинган бўлса-да, қувватнинг ошиши натижасида родстер 100 км/соат тезликка бор-йўғи 3,6 сонияда чиқади. Машинанинг максимал тезлиги соатига 290 километрни ташкил этади ва у фақат 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланади.
Муҳандислар қувватни ошириш билан бирга автомобиль вазнини ўзгаришсиз сақлаб қолишга муваффақ бўлишди — спорткар оғирлиги 1170 килограммни ташкил қилади. Шунингдек, Суперспорт 400 модели 19 дюймли қуйма ғилдирак дисклари, Мичелин Пилот Спорт 5 шиналари ва янгиланган осма тизим билан таъминланган.
Янги родстер харидорларга икки хил том варианти — қаттиқ ва юмшоқ ёпиладиган қисмлар билан таклиф этилмоқда. Европа бозорида ушбу спорткарнинг бошланғич нархи 138 958 евро этиб белгиланди.































Изоҳлар 0
…