Киотода жойлашган Green Lord Motors (GLM) кичик япон фирмаси автомобиль электроникаси, электромотор, аккумулятор ва дастурий таъминот ишлаб чиқаришга ихтисослашган. GLM мустақил тарзда электромобиль ишлаб чиқаришга қурби етмайди. Шу боис голландларнинг Savage Rivale фирмаси билан ҳамкорликда GLM-G4 суперкарини тайёрлашни мақсад қилди. Голланд фирмаси бир неча йил муқаддам тўрт эшикли Savage Rivale Roadyacht GTS спорткарини ишлаб чиқаришга уринган эди.
Дастлаб, автомобилга Chevrolet Corvetteнинг бензинли моторини қўйиш режалаштирилди, аммо япон ҳамкорлар уни электромобилга айлантириш таклифини берди. Шундай қилиб, голландлар машина шассиси, кузови ва салонини, японлар эса электрлаштириш ва сотишни ўз зиммасига олди. Суперкар келаси йилдан серияли ишлаб чиқарилади.
GLM-G4 ноодатий композит кузовли бўлиб, эшиклари тепага очилади. Электромоторларининг жами қуввати 574 от кучига тенг. Соатига юз км тезликка эришиши учун 3,7 сония етарли. Максимал тезлиги 250 км/соат. Тўла заряди 400 км йўл босиш имконини беради.
Япон-голланд ҳамкорлиги меваси кунчиқар юртда, шунингдек, Сингапур ва Гонгконгда сотилади. Сўнг АҚШ ва Хитой бозорига кириб боради. Нархи 225 минг доллардан бошланиши кутиляпти.
Green Lord Motors фирмаси автомобилдан ташқари ўз маҳсулотининг лицензиясини ҳам сотмоқчи. Бу, ҳақиқатан, қизиқ режа. Суперкарни ишлаб чиқаришга хитойлик ишбилармонлар майл билдирди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди