Хитойнинг Нинбо шаҳридаги ишлаб чиқариш марказида 10 сонияда олган қуввати билан беш километргача ҳаракатлана оладиган электробус тайёрланди. Бу ҳақда «24.kg»'га асосланиб "Daryo.uz" хабар бермоқда.
Узунлиги 18 метр бўлган электробус «Нанче» жанубий локомотив ишлаб чиқариш корпорациясининг шўбаси бўлмиш Чжучжоу электровозлар компанияси томонидан тайёрланган.
Янги электробуслар учун электр узатиш линияси бўлиши шарт эмас, уларнинг ҳаракатланиши учун ҳар бир бекатда тез қувват берувчи мосламаларни ўрнатиш кифоя. Йўловчилар тушиб-чиқишига кетадиган 30 сония ичида аккумлятор қувват олишга улгуради ва яна беш километргача юра олади.
Бундай аккумляторни 1 миллион мартадан кўпроқ қайта қувватлантириш мумкин, электробус ва аккумлятор 12 йил хизмат кўрсата олади. Шунингдек, аккумлятор электробус қўзғалиши ва тўхташи вақтида тўпланадиган энергиянинг 80 фоизини қайта ишлай олади, бу электрни 30—50 фоизга тежаш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди