17:32 / 08.02.2017
8 724

ЙТҲда 16 кишининг қурбон бўлишига сабабчи бўлган ҳайдовчи қочиб кетди

ЙТҲда 16 кишининг қурбон бўлишига сабабчи бўлган ҳайдовчи қочиб кетди

5 февраль, якшанба куни, Гондурасда аянчли йўл транспорт ҳодисаси юз берган. “Euronews”га таяниб Qalampir.uz ёзишича, пойтахт Тегусигальпа шаҳридан ўн километр узоқдаги йўлда автобус ва цистернали автомобиль тўқнашиб кетган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлган, 34 нафар одам жароҳатланган.

Дастлабки тахминларга қараганда, фалокат юк машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан. Бунинг оқибатида юк автомобили қарама-қарши тарафдан келаётган сариқ рангдаги автобусни уриб юборган. Ҳодисадан сўнг юк автомобили ҳайдовчиси қочиб кетган.

Миллий Транспорт бошқармасининг вакили Мигель Осорионинг маълумотига кўра, терговчилар воқеа жойида ҳалокат изларини ўрганишмоқда ва тез орада якуний баёнот берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » ЙТҲда 16 кишининг қурбон бўлишига сабабчи бўлган ҳайдовчи қочиб кетди