“АВТОТEСТ РEПОРТ” МЧЖга тегишли “АВТОТЕСТ” автомактаби 2012 йилдан буён ёш ўрганувчиларга қулай ва интерфаол услубда ҳайдовчилик билимларини ўргатиб келаётгани кўпчиликка маълум.
Айни пайтда марказда ҳайдовчилик сирларини ўрганиш нархи уч миллион сўмга етиб қолди, боз устига, раҳбарият таълим давомийлигини бир ойга қисқартириб, 2 ой 10 кун этиб белгилади. Хизматларни янгича услублар, шинам хоналарда ташкил этган мутасаддилар сифат даражасини ушлаб қола олдими?
Бу саволга жавоб беришга шошилманг. Боиси, суратдаги Cobalt русумли автомобиль (давлат рақамини аниқлаб бўлмаяпти) “АВТОТEСТ”га қарашли эканини, унинг “либосидан” билиб олиш қийин эмас. Тошкент шаҳридаги Афросиёб ҳамда Ўзбекистон шоҳкўчалари кесишган чорраҳада пайдо бўлган автоулов йўл ҳаракати қоидаларини бузиб турганини кўрамиз. Агар бу қоидани бошқа кимдир бузса, балки эътибор қаратмас эдик. Лекин устоз адашса, яна минглаб шунақа саводсиз, лаёқатсиз ҳайдовчилар пайдо бўлади, деб ёзади “Qalampir” нашри.
Ижтимоий тармоқда тарқатилган мазкур хабар кўплаб фойдаланувчилар ўртасида муҳокамалар авж олишига сабаб бўлмоқда. Кимдир бу ҳолатда мураббийни айблаб, тормоз педалини вақтида босиши кераклигини таъкидласа, яна кимдир бундай ҳолат автомобиль бошқаришни ўрганаётган ҳар қандай ҳайдовчининг бошидан ўтиши мумкинлигини айтмоқда.
Ўйлаймизки, бу ҳолат “АВТОТEСТ” маъмурияти томонидан кўриб чиқилади. Зеро, сифатли билим бериш, айни вақтда барча нарсадан устун туради.
Маълумот учун, бундан аввал ҳам “АВТОТЕСТ” автомактаби ўқув машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи Тошкент шаҳрининг Шароф Рашидов ва Навоий шоҳкўчалари туташган чорраҳада йўл қоидасини бузиб, пиёдалар ўтиш йўлаги устида тўхтатагани ҳақида хабар берган эдик. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди