19:35 / 17.03.2017
5 814

Ford автомобиллари пиёдани қоронғуда ҳам сезади

Ford автомобиллари пиёдани қоронғуда ҳам сезади

“Форд” компанияси камера ва махсус радар воситасида йўл ва тротуарни сканерлаб пиёдани аниқлайдиган янги технологияни тақдим этди. Пиёда борлиги аниқланса, ҳайдовчи дарҳол огоҳлантирилади ва у тўхтамаса, машина автоматик равишда тормозланади. Пиёдани аниқлаш технологияси бампердаги радардан ва олд ойнадаги камерадан қабул қилинган ахборот асосида ишлайди.

“Пиёда қиёфаси”ни таниб олувчи тизим инсонни дарахт ва йўл белгиси сингари объектлардан ажрата олади. Унинг ўз маълумотлар базаси мавжуд. Камера бир сонияда 30та тасвир олади. Видео ҳақиқий вақт режимида олинади, кўриш бурчаги кенг бўлган камера ўткинчиларни тунги чироқ, шунингдек, фара ёруғида ҳам танийди, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.

Агар тўқнашув муқаррарлиги аниқланса, тизим ҳайдовчига овозли ва визуал сигнал беради. Ҳайдовчи тормозни босмаса, тизим машинани ўзи тормозлайди.

Ford компанияси томонидан ўтказилган сўровномага асосланилса, европалик эркак ҳайдовчиларнинг 81 фоизи тунда йўлда қўрқув ҳиссини сезади, аёллар орасида эса бу сон 87 фоизга тенгдир. Аксар ҳайдовчилар йўлни яхши кўрмаса, асабийлашади ва пиёдани уриб кетиш хавфидан чўчийди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ford автомобиллари пиёдани қоронғуда ҳам сезади