Хитойликлар 350 та Alfa Romeo Giulia седанини 33 сонияда харид қилди

  • 23 март 2017, 10:08
  • 3 758
  • Авто
  • Хитойликлар 350 та Alfa Romeo Giulia седанини 33 сонияда харид қилди
    Хитойда Alfa Romeo Giulia седанининг 350 нусхаси 33 сонияда сотиб олинди. Харид Alibaba сервисига тегишли Tmall онлайн майдончасида, Tmall Super Brand Day промо-акцияси доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

    Сотиб олинган Giulia моделининг аксарияти – 290 таси – Milano модификациясига эга бўлган икки литрли бензинли мотор билан жиҳозланган. Ушбу автомобилнинг биттаси 62,9 минг доллар туради. Қолган 60 таси 510 от кучига эга Giulia Quadrifoglio Verde седани. Мазкур машинанинг биттасининг нархи 149 минг долларга тенг.

    Fiat Chrysler Automobiles (FCA) гуруҳидаги яна бир машина — Maserati — 2016 йилнинг март ойида Tmall сервисида ўз дўконини очганди. Ўшанда компания 18 сония ичида 100 та Levante кроссоверларини сотган. Битта Levante’нинг нархи 146 минг долларга тенг.

    2016 йил давомида 30 та автомобиль бренди Tmall сервиси орқали ўз машиналарини сотган. Maserati’дан ташқари, улар орасида Audi, Mercedes-Benz ва Volvo каби брендлар ҳам бўлган. 2016 йилнинг 11 ноябрь куни савдо эълон қилинганида интернет орқали 100 мингга яқин машина харид қилинганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Хитойликлар 350 та Alfa Romeo Giulia седанини 33 сонияда харид қилди