Hyundai Santa Fe йўлтанламаси Антарктидани кесиб ўтган биринчи енгил автомобилга айланди. Автомобиль Юнион Кэмп станциясидан Мак-Мердога бўлган масофани ҳамда тескари йўналишни 30 кунда босиб ўтган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Саёҳат учун Arctic Trucks компанияси томонидан тайёрлаб берилган Santa Fe ишлатилди. Автомобилни афсонавий қутб тадқиқотчиси сэр Эрнест Шеклтоннинг эвараси Патрик Бергель бошқарди. Саёҳат давомида ташқаридаги ҳарорат Цельсий бўйича -28га қадар тушди.
Йўлтанламас 2,2 литрли дизелли двигатель билан жиҳозланди, шу билан бирга, агрегатнинг ўзи, бошқарув тизими, трансмиссия, олдиндаги дифференциал ва узатма вали бошланғич вариантда бўлган. Машина йўлни босиб ўтишда қийналмаслиги учун кичик босимдаги шиналар билан таъминланди.
Шеклтоннинг 1914-1917 йиллардаги Трансантарктика экспедициясининг юз йиллигига атаб ташкил этилган сафар ҳақида махсус фильм ҳам сурат олинди. У махсус сайт ва YouTube’да 24 март соат 23:00дан сўнг тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”