
Ford компанияси янгича хавфсизлик ёстиқчасини патентлади. Carzone.uz хабар қилишича, ёстиқча машина шифтига жойлашади.
Ёстиқча шифт жилди ва кузов орасига қопланади. Машина ағдарилиб кетганда у шишади ҳамда йўловчилар ва ҳайдовчининг бошини зарбдан сақлаб қолади.
Патентда ёзилишича, бундай ёстиқчаларни ҳозир ишлаб чиқарилаётган машиналарга ҳам конструкциясини жиддий ўзгартирмасдан ўрнатиш мумкин.
Қайддан ўтказиш учун ариза 2016 йилнинг кузида топширилган.
Шифти ҳавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган автомобиллар қачон пайдо бўлишига “Форд” аниқлик киритмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар