Ferrari Лусе мемга айланди: Тоблероне бренднинг илк электромобилини масхара қилди

Ferrari Лусе электр суперкари автомобил оламидаги энг кўп муҳокама қилинаётган янгиликлардан бирига ва саноатдан ташқаридаги ҳазиллар мавзусига айланди. Бу сафар баҳсларга кутилмаганда ўзининг учбурчак "тоғ" шаклидаги қадоқлари билан машҳур Швейцариянинг Тоблероне бренди қўшилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Бунга Ferrari Лусе кузовининг шакли сабаб бўлди. Кўпчилик аудитория, ҳатто компаниянинг собиқ раҳбарлари ҳам силлиқланган чизиқлар ва бренд учун хос бўлмаган эстетика туфайли дизайнни баҳсли деб аташди. Бунга жавобан Тоблероне ижтимоий тармоқларда ўзининг фирма қадоғининг қайта ишланган вариантини эълон қилди — унда ўткир қирралар йўқ, шакллар эса юмалоқланган ва "Тис ис нот ҳаппенинг" (Бу содир бўлмайди) деган ёзув қолдирилган.
Бренд ўз постида "юмалоқ шакллар биз ҳақимизда эмас" дея таъкидлаб, компания "ҳар доим бурчакларга содиқ қолиши"ни қўшимча қилди. Ушбу пост ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, Ferrari брендининг илк электромобили дизайни атрофидаги муҳокамалар тўлқинини янада кучайтирди.
Танқидларга қарамай, Ferrari Лусе техник хусусиятлари гиперкарлар даражасида: автомобил умумий қуввати тахминан 1050 от кучига тенг тўртта электр мотор билан жиҳозланган. 100 км/соат тезликка эришиш учун тахминан 2,5 сония, 200 км/соатгача эса қарийб 6,8 сония вақт сарфланади.
Ferrari Лусе атрофидаги бу воқеа ижтимоий тармоқлардаги дизайн ва қабул қилиш жараёни муҳокамаларга техник кўрсаткичлардан кам бўлмаган даражада таъсир кўрсатиши мумкинлигини исботлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!