date

197 от кучи ва 1500 км масофа: Volkswagen Тигуан Л эPro тақдим этилди

197 от кучи ва 1500 км масофа: Volkswagen Тигуан Л эPro тақдим этилди

СAIК Volkswagen қўшма корхонаси гибрид куч қурилмасига эга бўлган янги Пассат эPro ва Тигуан Л эPro моделларини расман намойиш этди. Пассат эPro седани уч хил комплектацияда, 169 900 дан 203 900 юангача (тахминан 25-30 минг доллар) бўлган нархларда таклиф этилмоқда. Автомобил бутунлай янгиланган ташқи кўриниш, замонавий ЛEД фаралар ва ёритиладиган эмблема билан жиҳозланган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Пассат эPro салонида учта дисплей мавжуд: 15 дюймли медиа-тизим, 10,3 дюймли рақамли асбоблар панели ва йўловчи учун 11,6 дюймли экран. Шунингдек, модел ИҚ.Дриве тизимлари ва юқори комплектацияларда автоматик бўлак ўзгартириш ҳамда йўл айриқларидан ўтиш функциясига эга ярим автоном бошқарув тизими билан таъминланган.

Тигуан Л эPro кроссовери эса икки хил версияда чиқарилди ва унинг нархи 191 900 дан 207 900 юангача (28,3-30,7 минг доллар) этиб белгиланди. Кроссовер ҳам янгиланган ёритиш техникаси ва бирлаштирилган ёруғлик чизиғига эга бўлди. Унинг ғилдирак базаси 2791 мм ни ташкил этади.

Техник жиҳатдан ҳар иккала модел бир хил: 1,5 литрли 129 от кучига эга ЭА211 бензинли двигател ва 197 от кучига эга электромотор билан жиҳозланган. 22 кВ·соат қувватли аккумулятор ёрдамида Пассат эPro фақат электрда 157 км, Тигуан Л эPro эса 143 км масофа босиб ўтади. Тўлиқ бак ва қувват билан умумий масофа мос равишда 1468 ва 1423 км га етади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » 197 от кучи ва 1500 км масофа: Volkswagen Тигуан Л эPro тақдим этилди