Россияда Европа автомобилларига талаб кескин ошди: BMW ва Audi етакчилик қилмоқда

2026-йилнинг дастлабки беш ойи якунларига кўра, Россия бозорида Европа брендларига тегишли 26,7 мингта янги енгил автомобил сотилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104 фоизга кўпдир. Маълумот учун, ўтган йилнинг шу даврида 13,1 мингта автомобил реализация қилинган эди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
“Автостат” агентлиги раҳбари Сергей Селиковнинг маълум қилишича, BMW бренди Европа автомобиллари орасида етакчиликни қўлга киритди. Январ-апрель ойларида россияликлар 6451 дона ушбу марка автомобилларини харид қилишган, бу эса ўтган йилга нисбатан 51 фоизга кўпдир.
Иккинчи ўринни Volkswagen эгаллади — 5659 дона автомобил ва 266 фоизлик ўсиш. Кучли учликни Audi якунлаб берди: ушбу бренд остидаги 4569 та машина сотилган бўлиб, ўсиш кўрсаткичи рекорд даражадаги 463 фоизни ташкил этди.
Премиум ва люкс сегментида ҳам Европа брендлари ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. Шу билан бирга, айрим оммавий брендлар бозордаги улушини йўқотишда давом этаётгани кузатилган.
Экспертларнинг таъкидлашича, аксарият Европа ишлаб чиқарувчилари томонидан расмий етказиб беришлар тўхтатилганига қарамай, бозор муқобил (параллел) импорт схемалари ҳисобига тўйинмоқда. Айнан шу механизм, айниқса Volkswagen АГ таркибидаги брендлар савдосининг сезиларли ўсишига асосий сабаб бўлди.





























Изоҳлар 0
…