Ҳайдовчилар учун ёмон хабар: машҳур жарималар яна қимматлашади

Ҳайдовчилар учун ёмон хабар: машҳур жарималар яна қимматлашади
Қисқача

2026 йил 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар миқдори ҳам кўпаяди. Жумладан, хавфсизлик камарини тақмаслик 220 минг сўм, ҳужжациз ёки суғуртасиз ҳаракатланиш ҳамда тезликни 20 км/соатгача ошириш 440 минг сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

2026 йил 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилади. Шу сабаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳам кўпаяди.

Эндиликда хавфсизлик камарини тақмаслик 220 минг сўм, ҳужжатсиз ёки суғуртасиз ҳаракатланиш 440 минг сўм миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Қизил чироқда ўтиш ва рулда телефондан фойдаланиш учун жарима 1 миллион 320 минг сўмни ташкил этади. Тақиқланган жойда тўхташ эса 880 минг сўмга тушади.

Тезликни 20 км/соатгача ошириш 440 минг сўм, 20–40 км/соатга ошириш 2 миллион 200 минг сўм, 40 км/соатдан юқори ошириш эса 3 миллион 960 минг сўм жаримага сабаб бўлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар