date

BYD фойда камайгани ортидан 10 фоиз ишчисини бўшатди

BYD фойда камайгани ортидан 10 фоиз ишчисини бўшатди

Дунёдаги энг йирик электромобил ишлаб чиқарувчиси бўлган BYD сўнгги пайтларда қийинчиликларга дуч келди ва бу ишчи кучи сезиларли даражада қисқаришига олиб келди. Компаниянинг йиллик ҳисоботига кўра, ўтган йили соф фойда биринчи марта пасайган, бу эса BYD компаниясини харажатларни тежаш мақсадида ўз ходимларини тахминан 10 фоизга қисқартиришга ундаган. Бу ҳақда 3dnews.ru хабар беради.

Хитой манбаларининг таъкидлашича, BYD ходимларининг умумий сони қарийб 100 000 кишига камайиб, ҳозирги ишчилар сони 870 000 нафарга тушган. Автомобил ишлаб чиқарувчиси ушбу қисқартиришларни истеъмолчилар талабининг пасайиши билан эмас, балки ички таркибий ўзгаришлар, бизнес самарадорлигини ошириш ва харажатларни камайтириш чоралари билан изоҳлади. Кучли вертикал интеграцияга эга бозор етакчиси бўлишига қарамай, BYD Хитой электромобиллар бозоридаги шиддатли рақобат шароитида харажатларни минималлаштиришга мажбур бўлмоқда.

Ўтган йили BYD 4,6 миллион дона электр ва гибрид автомобилларни етказиб берди, улардан қарийб 1,05 миллион донаси Хитойдан ташқарига экспорт қилинди. Бу бренднинг экспорт ҳажми биринчи марта бир миллионлик довондан ошишини англатади. Жорий йил учун компания 1,5 миллион дона автомобил экспорт қилишдек улкан мақсадни қўйган. Соф даромаднинг 19 фоизга пасайишига қарамай, BYD тадқиқот ва ишланмалар бюджетини 92 миллиард доллар даражасида сақлаб қолди. Бундан ташқари, феврал ойида умумий бозор савдоси 41 фоизга пасайган бўлса-да, бу асосан анъанавий Ой янги йили байрамлари билан боғлиқ эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » BYD фойда камайгани ортидан 10 фоиз ишчисини бўшатди