Аввалроқ, GM Uzbekistan АЖ Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Рустам Ражабовнинг имзоси билан тасдиқланган янги нархлар ҳақида хабар берган эдик. Ушбу нархлар долларнинг сўмга нисбатан эквивалентига қараб белгиланган.
Шунингдек, автомашиналарнинг нархи моделлар турларига қараб оширилган ва нархларнинг оширилиши аввал пул тўлаб қўйганларга таъсир қилмаслиги ҳақида ҳам маълум қилган эдик.
Биз ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида GM Uzbekistan АЖ билан боғландик. У ердан маълум қилишларича, 2017 йил 29 майга қадар тузилган шартномалар бўйича амалга оширилган тўловлар (85 ва 100 фоизлик) учун янги нархлар ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.
GM Uzbekistan АЖ томонидан автомобиллар қолдиқлари инвентаризация қилиниши муносабати билан жорий йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилгани сабабли ҳам шундай қарорга келинган. Лекин 1 июндан кейин мазкур янги нархлар бўйича тўловлар амалга оширилади.
Шунингдек, хабар беришларича, янги нархлар ҳар ҳафта АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ўзгаришига қараб янгиланаверади. Яъни доллар ошса, машина нархи ҳам ошади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди