7 884
GM-Uzbekistan раҳбари электромобиль ишлаб чиқарилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
GM-Uzbekistan тасарруфидаги корхоналарга уюштирилган пресс-тур давомида корхона бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистлар ва блогерларнинг электромобиллар ишлаб чиқариш борасидаги саволларига жавоб берар экан, жумладан, шундай деди:
“Бундай автомобиллар ишлаб чиқариш таннархи жуда қимматга тушади. Бу каби автомобилларни ишлаб чиқариш жуда ривожланган мамлакатларда амалга оширилмоқда”, - деди Рустам Ражабов. - “Мисол қилиб айтадиган бўлсак, Голландия 2025 йилдан кейин ички ёнув двигателли автомобиллардан бутунлай воз кечади. Бундай талабга уларнинг турмуш тарзи, структураси ва қўшимча имкониятлари жавоб беради”.
Рустам Ражабовнинг таъкидлашича, GM-Uzbekistan корхонасида бу йўналишда иш олиб борилмаяпти. Тақдим этилган маълумотларга кўра, корхонада алтернатив ёқилғида, яъни газда ҳаракат қилувчи автомобиллар устида иш олиб борилмоқда. Аниқроқ айтиладиган бўлса, энди корхонанинг ўзидан газда юришга ихтисослашган автомобиллар ишлаб чиқарилади.
“Ҳозирги, яъни бензинда юришга мўлжалланган автомобилларда газда юриш қурилмасининг ўрнатилиши оқибатида машинанинг металларига жиддий шикаст етмоқда. 10 йилга кафолатланган мотор, 2-3 йилга бориб ишдан чиқмоқда. Биз мана шуларни ҳисобга олган ҳолда, заводнинг ўзидан газда юришга ихтисослашган автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз”, деди Рустам Ражабов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди
Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда?
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди