Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширди. Бу ҳақда «Биржа» матбуот хизматига таяниб «Uz24» хабар берди.
Электрон аукцион савдолар айни пайтда Интернет глобал тармоғида тест режимида ишга туширилган биржанинг avtoraqam.uzex.uz янги веб-сайтида амалга оширилади.
Авторақамларни савдоларга қўйилиши ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Уларни биржанинг ахборот тизимида ишлаш бўйича малакали ўқитиш мақсадида ЎзРТХБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудларига қисқа муддатли сайёр ўқув курслари ташкиллаштирилди.
"Электрон савдоларни янги механизми, биржанинг бошқа савдо платформалари каби очиқ-ойдинлик, ошкоралик, рақобат ва барча савдо иштирокчилари учун тенг шароит яратиш тамойилларига асосланган", - дея таъкидланади UZEX хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас