8 790
Энди автомобилингиз учун онлайн-аукциондан биринчи тоифали давлат рақамларини сотиб олишингиз мумкин
2017 йилнинг 20 сентябрида биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтига сотувга автотранспорт воситалари учун биринчи тоифали рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини қўйилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси махсус ахборот портали хабар берди.
Хусусан савдоларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича жисмоний шахслар учун 50 дан зиёд “олтин” авторақамлар ва юридик шахслар учун 25 дан ортиқ лотлар жойлаштирилди. Бугунги кундан эътиборан ЎзРТХБ ахборот тизимида рўйхатдан ўтган харидорлар энг кутилаётган (01) C 777 AB, (01) C 700 AB ёки (01) C 001 AB каби авторақамлар бўйича онлайн аукционларда иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек avtoraqam.uzex.uz вебсайти биржанинг Call-марказига келиб тушаётган таклифлар асосида мунтазам равишда такомиллаштирилмоқда. Шу жумладан вебсайтга буюртмалар стакани, шахсий кабинетда қидириш тизими, истаган лотга обуна бўлиш каби қўшимча функциялар киритилди, кўп бериладиган саволлар бўлими ва берилган таклифлар рўйхати яратилди, ҳамда харидорлар учун аукционда иштирок этиш қўлланмаси жойлаштирилди. Эслатиб ўтамиз, биринчи тоифали авторақамларни савдолар босқичи – 3% ни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради