Proterra Catalyst E2 Max ўн саккиз тонна оғирликка эга. У сиғими 660 киловатт-соатга тенг батареялар билан жиҳозланган. 12 метр келадиган электроавтобус соатига 24 километр тезликда етмиш олти соат “саёҳат” қилган.

Янгилик Индианадаги Navistar полигонида, салонда йўловчиларсиз ва бекатларсиз синовдан ўтказилди. Агарда ҳақиқий шароитда тегишли синовлар ўтказилса, Catalyst E2 Max’нинг юриш масофаси жиддий даражада қисқаради. Электр автобус шаҳар шароитида қувват олмай туриб 563 километр масофани босиб ўтиши мумкин.

Бу модель чиқарилгунга қадар “саёҳат” давомийлиги бўйича рекорд Schluckspecht-E электрокарига тегишли эди. Бу электромобиль олти йил аввал 36 соат давомида 1631 километр масофани ҳам қувватланмай туриб босиб ўтганди. Бироқ, у Catalyst E2 Max’дан 46 маротаба енгилроқ бўлган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар