date
views 58 059

GM Uzbekistan 2019 йилдан янги автомобиллар ишлаб чиқара бошлайди

GM Uzbekistan 2019 йилдан янги автомобиллар ишлаб чиқара бошлайди
Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб Chevrolet Tracker ва янгиланган Chevrolet Cobalt автомобиллари серияли равишда ишлаб чиқарила бошланади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ушбу келишувга Ўзбекистон давлат раҳбарининг Жанубий Кореяга бўлган ташрифи давомида эришилди.
Ушбу шартнома Chevrolet Cobalt автомобилини янгилашни ҳам назарда тутган. Бу ички ва ташқи бозорда ушбу автомобилга бўлган қизиқишни орттириши керак. Ишлаб чиқариш Асакадаги заводда 2019 йилда йўлга қўйилади.

Ундан ташқари ташриф давомида “Ўзавтосаноат” ва DK Group орасида мотоцикллар ва уч ғилдиракли техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида шартнома имзоланди. Ушбу мотоцикл ва мотороллерлар узоқ ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда яшаётган аҳоли эҳтиёжларини қондириши керак. Бундай техника ёрдамида кичик ҳажмдаги юкларни ҳам ташиш мумкин бўлади.

Президент ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва Корея корхоналари орасида умумий қиймати 189,9 миллион доллар бўлган еттита шартнома имзоланди. Шунингдек, бошқа савдо ваиқтисодий соҳаларда 614 миллион долларлик шартномалар имзоланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM Uzbekistan 2019 йилдан янги автомобиллар ишлаб чиқара бошлайди