date

Самарқандда газ баллонли Спарк’нинг трейлерга урилиши натижасида тўртта янги автомобил ёниб кетди

Самарқандда газ баллонли Спарк’нинг трейлерга урилиши натижасида тўртта янги автомобил ёниб кетди

Самарқанд вилоятида газда ҳаракатланувчи Спарк автомобилининг трейлерга урилиши натижасида тўртта янги автомобил ёниб кетди. Ҳодиса жойидан олинган фотосуратлар, гувоҳларнинг фикрлари Фаcебоокъдаги “Водители Ташкента” гуруҳида 17-октабр куни эълон қилинди, деб ёзмоқда Daryo.uz сайти.

Spark еттита Cobalt ва битта Nexia автомобили ортилган трейлерга орқа томондан келиб урилган. Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, авария натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида Spark автомобилининг ўзи, шунингдек, трейлердаги Cobalt’ларнинг учтаси ва Nexia ёниб, яроқсиз аҳволга келган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса 17 октябрь куни юз берган.

Facebook’даги фотохабар остида фикр билдирганлардан бири, мазкур трейлерда дўстининг буюртмаси бўйича олиб келинаётган машина бўлганини ёзган. «Машинасини кутаётган одамларга энди нима дейишаркин?», — дея қизиққан фойдаланувчилардан бири.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Самарқандда газ баллонли Спарк’нинг трейлерга урилиши натижасида тўртта янги автомобил ёниб кетди