
Рестайлинг қилинган Ravon Matiz машинаси 2016 йилдан бошлаб Россия автобозорларига чиқарилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Субкомпакт хэтчбек хавфсизлик ёстиқчаси, ABS, иммобилайзер ҳамда Isofix болалар ўриндиқларини мустаҳкамлаш тизимига эга бўлади. Шунингдек, эрталабки чироқлар, орқа кўринишни берувчи ойналар дизайни ўзгаради.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Matiz 2015 йили “Россияда йил автомобили” мукофотига сазовор бўлган эди. Шу давр ичида Россияда бу машиналардан 300 минг дона сотилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар