Таҳририятимизга «Автотест-Репорт» МЧЖнинг мажбурий курсларини ўташ ва унинг учун пул тўлашдан норози бўлган ҳайдовчилар, асосан, лицензия асосида меҳнат қилаётган таксичилардан кўплаб қўнғироқлар, хатлар келиб турган эди, деб ёзади Кун нашри. Уларнинг истаги — асосан, бу янги тизимни бекор қилиш, ҳеч бўлмаса ўқитиш нархларини пасайтириш, чўнтак кўтарадиган қилишдан иборат бўлиб, улар буни тўловлар оғирлик қилиши, юридик шахс ихтиёридаги машинани корхоналарда бир неча киши ҳайдаши ва уларнинг барчасини ўқитиш корхоналарга ҳам қимматга тушиши, ортиқча харажатлар юзага келаётгани билан асослаб келишаётган эди.
Парадоксал вазият юзага келади: кичик корхона раҳбарининг шахсий ва хизмат машинаси бор. Битта ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳар иккисини ҳайдаши мумкин. Лекин корхона ҳисобида турган машинани ҳайдаганлиги учун фақат бир ташкилотга пул тўлаб ўқиши керак. Ҳар икки йилда!
Айнан «Автотест» ўқишлари туфайли лизингга ва корхона ҳисобига кредитга ёки тўлиқ пул тўлаб автомашина сотиб олиш фикридан воз кечганлар ҳам бор.
Боз устига, масалан, вилоятлардан биридан келган шикоятларда ҳеч қанақа инновацион ўқитиш ўтказилмаётгани, ўша-ўша юриш-туриши шубҳали ўқитувчилар, ўша-ўша эски шаблонлардан фойдаланишаётганини изҳор этишган.
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида эълон қилинишича, вазирлик томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича «Автотест» МЧЖнинг монопол ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
Лойиҳада ҳайдовчиларни тайёрлаш ва малакаси ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган барча хўжалик юритувчи субъектларга бериш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига ўрнатилган малака оширишга оид талабни қисман бекор қилиш масаласи кўрилмоқда. Даврий равишда ҳайдовчилик малакасини ошириш талабини фақат тижорат сифатида йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан қолдириш таклиф қилинмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди