Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг маъмурияти «Maybach S600L» русумидаги 25 та автомобилни кимошди савдосига қўйди.
Машиналарнинг барчаси зирҳланган бўлиб, 13 таси 2009 йили, қолганлари эса 1995 йили ишлаб чиқарилган. Кимошди савдоси Туркманистон давлат товар-хомашё биржасининг порталида бўлиб ўтади.
2009 йили ишлаб чиқарилган хориж автомобиллари 75,5 минг АҚШ долларига, 1995 йилда ишлаб чиқарилганлари эса ундан икки баробар арзонроққа, яъни 25,1 минг АҚШ долларига баҳоланган.
«Туркманистон солномаси» нашрининг қайд этишича, сотувга қўйилган автомобиллар Туркманистонга расмий ташриф билан келган хорижий мамлакатларнинг раҳбарларини олиб юрган.
Туркманистон етакчисининг ўзи эса умуман бошқа автомобиллардан фойдаланади. Дарвоқе, у кўпинча машинани ўзи ҳайдайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди