
Сурхондарё вилоятида 20 февраль, сешанба куни рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига таяниб Дарё хабар берди.
Шу куни соат 07.10 да Жарқўрғон туманида Т.Шаматов Lacetti русумли автомобилини Ўрикли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Бишкек-Душанбе-Термиз» йўлининг 1553-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмади ва йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетди.
Ҳодиса оқибатида Т.Шаматов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Автомобиль йўловчилари З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ва Т.Эшмирзаева воқеа жойида ҳалок бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар