date

“General Motors” Россияга автомобиль етказиб беришни тўхтатди

“General Motors” Россияга автомобиль етказиб беришни тўхтатди

“General Motors” компанияси рубль билан боғлиқ беқарор вазият сабаб Россиядаги дилерларига автомобиль етказиб беришни тўхтатади. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Курс рублининг беқарор бўлиб тургани ва эҳтимолий бизнес-хавфларни назорат қилиб туриш мақсадида “GM Russia” 16 декабрь ҳолати бўйича Россидаги дилерларига транспорт воситаларини улгуржи етказиб беришни вақтинча тўхтатишга қарор қилди”, – дейилади компания баёнотида.

Қайд этилишича, мижозлар томонидан олдиндан буюртма қилинган ва тўлови амалга оширилган “Cadillac”, “Opel” ва “Chevrolet” русумидаги автомобилларнинг барчаси харидорларга келишилган эски нарх бўйича етказиб берилади.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » “General Motors” Россияга автомобиль етказиб беришни тўхтатди