06:04 / 07 марта 2018
3 890

Volvo XC40 — Европада йил автомобили (фото)

Volvo XC40 — Европада йил автомобили (фото)
Volvo XC40 кроссовери Европада йил автомобили номига сазовор бўлди. Швеция маркаси ушбу мукофотни илк бор қўлга киритди. Тўпланган овоз натижалари Женевадаги автосалоннинг бошланишидан олдин эълон қилинди, деб ёзмоқда «Дарё».

Volvo XC40 кроссовери 325 та овоз тўплади. Ундан кейинги ўринни Seat Ibiza 242 овоз билан, учинчи ўринни BMW 5 226 та овоз билан банд этди. Шунингдек, номзодлар рўйхатидан Kia Stinger (204 балл), Citroen C3 Aircross (171 балл), Audi A8 (169 балл) ҳамда Alfa Romeo Stelvio (163 балл) жой олди.

Volvo XC40 оммавий равишда ўтган йилнинг сентябрида Миландаги тадбирда намойиш этилганди. Ушбу кроссовер Швеция маркасининг CMA платформа модули асосида яратилган илк моделга айланган эди.

Volvo XC40 кроссоверига Drive-E оиласига мансуб тўрт цилиндрли D4 дизель ва T5 бензинли двигатели ўрнатилган. Биринчи моторнинг қуввати 190 от кучига, иккинчисиники — 254 от кучига тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)