Фото "Xabar.uz"
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда апрель ойидан бошлаб «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи 15 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида компания вакили билан боғландик. Унинг айтишича, бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
«Бугун дам олиш куни бўлгани учун ҳам аниқ ва расмий маълумот бера олмайман. Лекин айни пайтда компанияда бундай маълумот йўқ.
«GM Uzbekistan» автомобиллари нархини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Шунинг учун баъзида, ҳаттоки, раҳбарлар ҳам машиналар нархи оширилиши ҳақида бир неча кун олдин хабар топишади.
Компаниянинг барча расмий маълумотлари расмий сайтимизда берилади», — деди компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги фармони ижроси доирасида 5 сентябрдан «GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар чакана нархлари миллий валюта — сўмда белгиланган ва улар аввалги нархларга нисбатан ўртача 25—30 фоизга юқорилаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?