"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида нарх-навонинг нима сабабдан ошганлиги, қачон автомобил нархларининг пасайиши ва тизимдаги бошқа ҳолатлар юзасидан маълумот берди.
“Халқ норозилиги ўзимга билдирилган қаттиқ эътироз деб биламан. Керак бўлса, кечалари команда билан ўйлаб, шу нарсага етиб келдикки - биз халққа сабабини етказишимиз, ҳақиқатда автосаноатда бугунги ҳолати ҳақида гапириб ўтишимиз керак. Бугунги кунда мен ўрганиб чиқиб, қанақа муаммоларга дучор бўлганимизни кўриб чиқдим. Яъни "Асака" заводи бизни товар айланмаси қарийб 90 фоиз ташкил қилади. Бу заводимиз йилига 290 минг дона машина ишлаб чиқариш мумкин. Лекин мен келганимда 160-170 мингт донани ташкил қилган. Ҳамма билади, муайян махсус билимга эга бўлиш шарт эмас, деярли 50 фоизга ишлаган қувватли завод ишлаб чиқараётган маҳсулотининг таннархи юқори бўлади. Бу харидорлар чўнтагига уради, кейин чет давлатларга экспорт қилиш салоҳиятимизни умуман йўққа чиқаради”, - деб таъкидлади "Ўзавтосаноат" раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда экспорт қилиш учун машина таннархини 30 фоизга тушириш керак.
"Бу машинамиз қиммат экан деб тушуниш керак эмас. Бизнинг асосий экспорт давлатимиз, бу Россия бўладиган бўлса, Россияда ҳамма деярли мана шу санкция киритилмаган давлатлар ҳамма бренди мавжуд. Улар ўзини бозорини сақлаш учун турли тўсиқлар қўйишмоқда. Лекин биз уларни ақл, билим, тўғри стратегия билан енгиб ўтишимиз керак”- деди Умурзоқов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”