06:00 / 08.08.2018
7 134

«Тонировка»га одамларнинг муносабати қандай? (видео)

«Тонировка»га одамларнинг муносабати қандай? (видео)
2018 йил 1 августдан қорайтирилган ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилди. Бу сўнгги вақтларда фуқаролар орасида энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуга айланиб қолди.

Кун.уз таҳририяти жамоатчиликнинг бу борадаги фикри билан қизиқиб кўрди. Айтиш мумкинки, турли соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган сўровлар деярли бир хил хулосага олиб келмоқда.

Mаьлумот ўрнида, автомобил ойналарини қорайтириш Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги тузилмалари томонидан 1 йилга берилган рухсатнома асосида, тасдиқланган давлат стандартига мувофиқ ИИВ қошидаги «Инновацион лойиҳалар ва аҳолига сервис хизмат кўрсатиш маркази» ДУК томонидан амалга оширилади. Автомобил олд ойнасининг тепа қисми тусини эни 14 см.дан кўп бўлмаган ва ёруғлик ўтказувчанлиги 30 фоиздан кам бўлмаган полоса шаклида ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 4-бандида енгил автотранспорт воситалари ойналарини қорайтириш бўйича давлат стандартлари ишлаб чиқилиши белгиланган бўлиб, бунинг учун ИИВ ва «Ўзстандарт» агентлигига бир ой муддат берилган. Демак, масаланинг ҳуқуқий механизмлари тўлиқ ишлаб чиқилмагунга қадар енгил автотранспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ноқонуний ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Тонировка»га одамларнинг муносабати қандай? (видео)