GM Uzbekistan АЖ харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди.
Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банки турли шартларда автокредит хизматини таклиф этишмоқда.
Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0% бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, “Равнақ банк”, “Ориент Финанс Банк”, “Туркистон банк” томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз ўз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125% баланд бўлган мулкни ёхуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириши лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 %ни ташкил қилади.
Масалан, агар сиз Nexia 3 LT 2-поз. ХАТБ “Равнақ банк”нинг 5 йил муддатга йиллик 26% ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 млн. сўмни ташкил қилади.
GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”