21:00 / 27.10.2018
4 622

Ўзбекистон элчиси Украина ўзбек автосаноатини бозордан сиқиб чиқаришни хоҳлаётганини айтди

Ўзбекистон элчиси Украина ўзбек автосаноатини бозордан сиқиб чиқаришни хоҳлаётганини айтди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси “Интерфакс” ахборот агентлигига интервью берди. Суҳбат давомида Украина томонидан ўзбек автомобилларига нисбатан олиб борилаётган тергов-суриштирув ишлари ҳақида гапириб берди.

— Украина Ўзбекистондан енгил автомобиллар импорти масаласида тергов-суриштирув ишлари ҳақида баёнот берди. Сиз буни қандай изоҳлайсиз?

— Бу бизни нимадир айблаб, таъсир ўтказиб, автомобилларимизнинг олиб кирилишига чеклов ўрнатиш борасидаги биринчи уриниш эмас. Бу марта Украина томони автомобиль саноатига давлат томонидан субсидия ажратилиши масалаларини ўрганади. Бунгача демпингга қарши суриштирувлар ўтказилган эди. Ўшанда биз икки томонлама ишчи тартибда, нормал ҳамкор давлатлар сифатида ишладик, бир қарорга келдик ва кун тартибидан оғриқли саволларни олиб ташладик. Бу сафар ҳам Ўзбекистон томони ишчи маслаҳатлашувлар шаклида масалани ўрганиб чиқишни таклиф этмоқда. Бундан ташқари, Украина ва Ўзбекистон икки карра эркин савдо зонасида бўлиб туришибди, шу сабабли биз корхоналаримизга ўз маҳсулотларини ўтказиш учун бозорга чиқишларини таъминлашда барча ёрдамни беришимиз керак.

Ҳозир Украина томони “УкрАвто” автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг аризаси асосида тергов-суриштирув ишларини бошлагани билдирилмоқда. Умид қиламанки, бу суриштирув Ўзбекистонга бориб, маълумот тўплаб ўтказилади, чунки Украинада ўтириб улар яхлит манзарани кўра олишмайди. Агар шундай суриштирув бошланса, мен унинг холис ва шаффоф ўтишидан умид қиламан.

Бунинг учун Украина томони ҳозир саволнома тайёрламоқда, бизнинг автомобиль ишлаб чиқарувчимиз ҳам ариза бериб жараёнда қатнашиш истагида. Бизнинг якуний мақсадимиз Украина ҳудудида яшовчи инсонларга арзон ва сифатли машина етказиб бериш. Украина томонидан қабул қилинадиган чоралар истеъмолчи учун машиналар қимматлашиши, қўшимча божлар жорий этилиши, бу эса ўз навбатида нархларнинг сезиларли ошишига сабаб бўлади. Украиналиклар олдида иккита танлов қолади: ёки Европадан эски автомобилларни ноқонуний йўллар билан олиб кириш ва умуман солиқ тўламаслик, ёки сифатли техникани харид қилиб сервис ва хизматлардан фойдаланиш.

Бу ерда шуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоизки, Украинада ишлаб чиқарилаётган автомобилларга ўхшаш Ўзбекистон енгил автомобиллари улуши 2015 йилда 0,35 фоизни, 2016 йилда 0,22 фоизни, 2017 йилда 0,87 фоизни ташкил этган. 2017 йилда “Ravon” модели сотувлар бўйича 10-ўринни эгаллаган. Бундай паст сотув ҳажмларига эга бўлган “Ravon”нинг қандай қилиб Украина авто ишлаб чиқарувчиларига зарар етказаётгани тушунарсиз. Менинг кузатишимча, буларнинг бариси қасддан дискриминация қилиш, аниқроғи, рақобатчини бозордан сиқиб чиқаришдир.

— Айни пайтда Ўзбекистон ва Украинадаги савдо баланси сальдоси Украина фойдасига эканлигидан келиб чиқсак, украиналик ҳамкорлар бироз “юмшоқ” бўлишлари учун Ўзбекистон томони қандайдир йўл билан Украина маҳсулотларининг бир қисми импортини қисқартиришга уринишига олиб келмайдими?

— Албатта, йўқ! Биз аввало, экспортимизни ошириш учун ўзимиз кўпроқ ишлашимиз керак. Айни пайтда биз экспортга етказиб беришни таъминлаш учун ошириш учун қандайдир ҳажмлар, майдонлар топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Масалан, биз Украина минерал ўғитлар бозорининг 22 фоизини “ёпамиз”.

Бу йилдаги мувозанат бузилиши сабаб эса, Ўзбекистон Украинадан улкан миқдорда шакар харид қилмоқда. Менимча, бу вақтинчалик ҳолат. Ўзбекистонда иккита шакар заводи мавжуд: тузилмадаги ўзгаришлар, валюта бозорининг эркинлаштирилиши туфайли бу заводлар вақтинча ишламасдан турди, лекин ўйлайманки яқин орада биз заводларимизни ишга туширамиз, шунда шакар импортига талаб кескин камаяди.

Баъзи бировлар айтадигандек, «акс ҳаракатлар»ни амалга ошириб, нималарнидир суриштириб, алоҳида қандайдир чоралар кўрмаймиз.​

Юқорида қайд этиб ўтганимдек, пайдо бўлган барча масалаларни ишчи ва дўстона муҳитда ҳал этиш тарафдоримиз. Лекин таклифларимизга адекват реакция берилмаса, Украина маҳсулотларига нисбатан Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган чораларни кўришга мажбур бўламиз.

Эслатиб ўтамиз, яқинда халқаро савдо-сотиқ бўйича Украина идоралараро комиссияси Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан субсидияга қарши суриштирув ишларини бошлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон элчиси Украина ўзбек автосаноатини бозордан сиқиб чиқаришни хоҳлаётганини айтди