
"Япониянинг "Subaru" автоконцерни 100 мингта автомобилини тормоз тизимини текшириш мақсадида қайтариб олади", – дея хабар беради Turon24 АА.
Хабарда маълум қилинишича, компания мутахассисларининг бефарқлиги туфайли 100 мингта автомобилнинг тормоз тизими махсус тест синовидан ўтказилмаган.
Япония автоконцерни эндиликда 2018 йилнинг январь ойидан октябрь ойига қадар 9 та моделда ишлаб чиқарилган автомобилларини қайтариб олмоқда. Тахминларга кўра концерн автомобилларининг тормоз тизимини текшириш учун 6,5 млрд иена (57 млн АҚШ доллари) сарфлайди.
Шу билан "Subaru" 2018 йилда қайта текширувдан ўтказиш мақсадида чақириб оладиган автомобиллар сони 500 мингга яқинлашади.
Олдинроқ "Subaru" Япониянинг бошқа баъзи компаниялари билан бирга автомобилларнинг ёнилғи сарфини сохталаштириш бўйича можарога аралашиб қолганди.
Бундан ташқари жорий йилда концерн савдосида пасайиш кузатилган. Шу сабабдан концерннинг бу йилги даромади 25 фоиз тушиши ва 167 млрд иенани (1,4 млрд АҚШ доллари) ташкил этиши тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар