
Хоразм вилояти Янгиариқ тумани ИИБга маҳаллий фуқародан “ВАЗ-2103” русумли “Жигули” автомашинаси ўғирлангани ҳақида ариза келиб тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг “На посту” газетаси хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, у беш дақиқага дўконга кириб кетганида, автомобиль ўғирлаб кетилган. Тезкор чоралар натижасида автомобиль вилоятнинг Урганч туманидан топилган.
“Маълум вақт ўтиб, машинани олиб қочган шахс ҳам топилди. Бу – ҳеч қаерда ишламайдиган 26 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. У ўз айбига иқрор бўлиб, “сайр қилгиси келгани сабаб” машинани олиб қочганини айтди”, – дейилади хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар