23:46 / 04.12.2018
7 847

Ҳайдовчи видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлади

Ҳайдовчи видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлади
Фото: Тошкент ИИББ
2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Ҳукумат қарори билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (ВМҚ-975, 01.12.2018 й.) тасдиқланди.

Низомга мувофиқ ЙПХ ходими хизмат вазифасини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
  • вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланиб олиб бориш ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиш (2019 йил 1 июлдан);
  • йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилиш;
  • тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиш;
  • ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиш.

Йўл ҳаракати қатнашчилари ҳужжатни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга (2019 йил 1 июлдан).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчи видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлади