
Фото:«GM Uzbekistan»
«GM Uzbekistan» ахборот хизмати маълум қилишича, «Chevrolet Malibu» ва «Lacetti» автомобиллари учун чегирмаларни узайтиради. Харидорларга автомобиль харидини расмийлаштириш жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида чегирмалар етти кун — 15 дан 22 декабргача амал қилади.
Чегирмалар муддатининг узайиши «кўп сонли талаб ва истакларга кўра» бўлгани таъкидланган.
Ушбу кунлар давомида «Chevrolet Malibu» автомобили учун 100 фоиз тўлов амалга оширган харидор 9 061 866 миллион сўмгача, «Lacetti» учун 3 858 136 сўмгача чегирмага эга бўлади.
«Malibu» автомобилларини харид қилиш учун шартномалар тузиш 2018 йилнинг 31 декабрига қадар давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар