Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш мумкин бўлган хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш бўйича хизмат республиканинг қуйидаги ҳудудларидаги Давлат хизматлари марказларида кўрсатилади:
Тошкент шаҳри (Миробод, Чилонзор, Олмазор, Юнусобод, Мирзо-Улуғбек, Учтепа, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Яшнобод туманлари Давлат хизматлари марказлари);
Тошкент вилояти (Чирчиқ шаҳри Давлат хизматлари маркази);
Наманган вилояти (Наманган шаҳри Давлат хизматлари маркази);
Самарқанд вилояти (Самарқанд шаҳри Давлат хизматлари маркази);
Сурхандарё вилояти (Термиз шаҳри Давлат хизматлари маркази);
Фарғона вилояти (Қўқон шаҳри Давлат хизматлари маркази).
Бухоро вилояти (Бухоро шаҳри Давлат хизматлари маркази).
Ягона портал орқали ариза юборилгандан сўнг Давлат хизматлари марказларига бориб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак:
- паспорт;
- эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон;
- давлат божи (энг кам иш ҳақининг 70% миқдорида) тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди