«Харидорларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, шунингдек «GM Uzbekistan» автомобилларини «Uzavtosavdo» онлайн тизими орқали харид қилишда адолат ва шаффофлик яратиш мақсадида автомобилларни брон қилиш ва 3 фоиз миқдорида мажбурий олдиндан тўловни амалга ошириш шартлари бекор қилинаётганини маълум қиламиз» дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Таъкидлаш жоизки, ҳозирда автомобилларни етказиб бериш муддатини 45 кунгача қисқартиришга эришилди. Аммо харидорларнинг фикрлари ўрганилганда автомобилларни брон қилиниши ва 3 фоиз миқдорда аванс тўлови амалга оширилиши автомобилларни ўз вақтида етказиб беришга тўсиқ бўлаётганлиги аниқланди.
Энди «GM Uzbekistan» автомобилларини «Uzavtosavdo» онлайн тизими орқали харид қилиш автомобилнинг 85 фоиз ёки 100 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганда, навбат эса тўлов амалга оширилган кундан бошлаб шаклланиши белгиланди. Шундай қилиб 100 фоиз тўловни биринчи амалга оширган харидор биринчилардан бўлиб автомобилини олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди