Европа бизнеси ассоциацияси 2018 йилда Россияда нечта автомобиль сотилгани ва улар қандай брендларга тегишли бўлгани ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.
Унда айтилишига кўра, 2018 йилда Россияда жами 1 800 591 дона янги автомобиль сотилган. Ушбу кўрсатгич 2017 йилга нисбатан 12,8 фоизга кўп.
Россия автомобиль бозорида 2018 йилда энг Муваффақиятли брендлар қуйидагилар бўлди: Lada - 360, Kia – 224, Hyundai – 178, Renault – 137, Volkswagen – 113, Toyota – 108, Skoda – 81, Nissan – 80 минг дона автомобиль сотган.
Фоиз ҳисобида энг катта ўсишга қуйидаги компаниялар эришган Mitsubishi +87 фоиз, Skoda +31 фоиз, Kia +25 фоиз, Volkswagen +18 фоиз, Lada +16 фоиз, Toyota +15фоиз.
Ravon бренди учун турли сабабларга кўра ўтган йил Россияда муваффақиятсиз бўлди деса хато бўлмайди. Компания савдо ҳажми 2017 йилга нисбатан 66 фоизга тушиб кетган. Сотилган автомобиллар умумий сони 5184 донани ташкил қилган. Ваҳоланки, 2017 йилда компания 15078 дона автомобиль сотган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди