Бугун, 5 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Автомобиль саноати: кечаги кун ва истиқболлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» АЖ вакиллари тизимдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди, деб хабар берди «Дарё» нашри.
«Ўзавтосаноат» АЖ 2019 йилдан бошлаб янгиланган Cobalt автомобилини ишлаб чиқаришни режалаштирган эди. Бироқ компания ушбу қароридан воз кечди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров маълум қилди.
«Янги Cobalt унчалик ҳам янги эмас. GM’нинг ўзида, Бразилияда ушбу лойиҳа 2016 йилда амалга оширилган эди. Ўзбекистонда жорий йилнинг охирида Cobalt ишлаб чиқариш тўхтатилади. Биз эски автомобиль моделларини ишлаб чиқариш тўғри эмас, деган хулосага келдик. Шундай қилиб, янгиланган Cobalt ишлаб чиқариш бўйича режамизни бекор қиламиз», — дейди Азиз Шукуров.
Фото: «Дарё»/Азиз Шукуров
Азиз Шукуровнинг айтишича, «Ўзавтосаноат» ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Captiva автомобили ўрнига икки турдаги кроссовер ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
«Биз янги палтформани ўзлаштирамиз. Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатдик. Унинг ўрнига 2019 йилнинг учинчи чорагида икки турдаги янги автомобиль ишлаб чиқара бошлаймиз. Бундан ташқари, биз моделлар қаторини янгилаш борасида ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз», — дейди «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари.
Азиз Шукуров, шунингдек, «Ўзавтосаноат» АЖ янги инвестицион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этишни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.
«Авваллари биз GMнинг ишлаб чиқарилган моделларини Ўзбекистонга олиб келиб, йиғардик. Бизнинг моделлар қаторимиз ўрта ҳисобда 9—10 йил ишлаб чиқариларди. Бу жуда катта муддат. Ҳозирда эса моделлар ҳар 3—5 йилда ўзгаряпти. Шунинг учун биз GM’даги ҳамкорларимиз билан келишиб олдик: Янги инвестицион лойиҳаларни татбиқ этамиз. Келгуси уч йил давомида эса Асака заводидаги моделлар қаторини янгилаймиз», — дейди Азиз Шукуров. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди