
Ўзбекистон 2019 йил январь ойида 17,46 минг донадан зиёд енгил автомобиль ишлаб чиқарди, бу 2018 йилнинг шу даврга нисбатан 38,8%га кўпдир.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 бараварга ошди - 367 дона.
Ўзбекистон 2019 йил январь ойида 74 дона автобус ишлаб чиқарди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар кўп.
2019 йил январь ойида Ўзбекистонда автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми 16,43 минг донани ташкил этди. 2018 йил январь ойи билан таққослаганда ўсиш суръати 78,1 фоизга тенг бўлди.
2019 йил январь ойида тракторлар ишлаб чиқариш 9 донани ташкил қилди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 91%га кам. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар