14 февраль куни GM Uzbekistan АЖ «Ўзагросуғурта» билан ҳамкорликда Malibu ва Tracker автомобилларини харид қилиш истагида бўлган мижозларга ушбу автомобилларни муддатли тўлов орқали сотиб олиш бўйича янги хизматни таклиф қилганди.
Акциянинг илк ҳафтасида 400 дан ортиқ Malibu (172) ва Tracker (287) автомобиллари сотилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Янги хизмат шартларига кўра, харидор Lacetti автомобилининг пулига (128 млн сўм) Chevrolet Tracker, Tracker автомобили пулига эса (215 млн сўм) Malibu автомобилини харид қилиши мумкин. Автомобилнинг қолган суммаси эса 12 ой давомида фоизсиз бўлиб тўланади.
Шартнома тузилган вақтда «Ўзагросуғурта» мутахассислари ўша жойнинг ўзида муддатли тўловга берилаётган сумманинг 3% миқдорида молиявий хатардан, шунингдек муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 1% миқдорда суғурта полисини расмийлаштиради ҳамда автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим. Акция 1 мартга қадар амал қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”