date
views 3 823

Россияда Ravon автомобилларини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин

Россияда Ravon автомобилларини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин
Иккинчи ярим йилликда Карачаево-Черкесиядаги ишламаётган «Дервейс» заводида Ravon автомобилларини йиғиш ишга туширилиши мумкин. Бу ҳақда республика раҳбари Рашид Темрезов маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik.

Бундан аввал заводда Хитойнинг Lifan ва Chery автомобиллари йиғилган. Бироқ февралда ишлаб чиқариш тўхтатилган.

«Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳамкорлик доирасида қўшма истиқболли лойиҳалар тасдиқланган. Улар ичида «Дервейс» лойиҳаси ҳам киритилган. Ҳозирги вақтда «Дервейс» ишлаб чиқариш сертификация жараёнидан ўтмоқда», — деди Темрезов.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи ярим йилликда заводда Ravon автомобилларини йиғиш бўйича лойиҳани амалга оширишни бошлаш режалаштирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россияда Ravon автомобилларини йиғиш йўлга қўйилиши мумкин