Богордск шаҳри яқинида жойлашган “Нижний Новгород ҳалқаси” пойга йўлида Россия "Ҳалқа" чемпионатининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Унда "RAVON Racing Team" жамоаси ўзининг илк ғалабасини қўлга киритди.
Янги тузулган “RAVON Racing Team” жамоаси пойгада махсус тайёрланган мамлакатимизда ишлаб чиқарилган иккита "Ravon Nexia R3" автомобилларида, “Академия ралли”, “С-логистик”, “Suvar motorsport” каби номдор жамоалар билан рақобатлашди.
Кескин ва муросасиз ўтган пойгада "Ravon Nexia R3"ни бошқарган Ефим Гантмахер “Туринг лайт” классининг етакчиси, тажрибали пойгачи, 5 маротаба Россия чемпиони - Владимир Черевандан ғалабани илиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, “RAVON Racing Team” автомобиллари Самара шаҳрида жойлашган “TEAM80 Motorsport Engineering” инженерлари томонидан пойга учун маҳсус тайёрланди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?