GM компанияси Ўзбекистондан кетгани йўқ, аксинча Ўзбекистон томони билан альянс ташкил этди. Бу эса Uzauto Motors компаниясига турли йўналишларда мустақилликни тақдим этди. Компания бош директори в.б. Рустам Ражабов Асакадаги заводда ўтказилган матбуот анжуманида шундай баёнот берди.
«Интернет тармоғида GM Ўзбекистондан кетибди, каби турли хабарлар тарқалди. Йўқ GM кетмади. Бизнинг иш фаолиятимизда ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Бизда фақат ном ўзгарди. GM қолса бўлмасмиди, деган савол туғилиши табиий. Йўқ, қолиши мумкин эмасди. Биз 2018 йил октябрда GM ўз улушини Ўзбекистон ҳукуматига сотганини эълон қилгандик. Илгари 25 фоиз ҳиссага эга эди», - деди Рустам Ражабов.
Ражабов, шунингдек, GM ўз улушини сотганининг сабабига ҳам ойдинлик киритар экан, компаниянинг мустақил бўлиши бу ерда инжиниринг ва автотадқиқот ишларини олиб боришга туртки беришини таъкидлади.
«GM компанияси сўнгги вақтларда дунё бўйлаб ўз заводларини оптималлаштириш сиёсатини олиб бормоқда. Мисол учун Африкадаги заводини ҳам сотди. Бу ерда ҳам кейинги босқич ривожланишимизга, маҳаллийлаштириш даражасини юқори даражага кўтаришга хизмат қиладиган тизимга ўтдик. Унинг номи GM Alliance. Бу биз учун яхшиликка. Чунки, илгари биз GM билан ишлаганимизда, ҳеч нарса қила олмасдик. Дунёнинг 3 жойида (АҚШ, Бразилия ва Ж.Корея) йирик техник марказлари бор, улар ихтиро қиларди. Ҳатто, ташқи ёритқич чироғи ёки рангини ҳам ўзгартира олмасдик. Ўзгартириш киритиш учун ўша марказларга мурожаат қилишимизга тўғри келар эди.
Альянс ҳисобига бизга мустақиллик тегди. Шу билан бирга, таъкидлашни истардимки, GM биз билан. Экспорт қиламиз. Маҳаллийлаштиришни амалга оширамиз. Технологияларни ривожлантирамиз. Ходимларни ўқитишни давом эттирамиз», - дея қайд этди Рустам Ражабов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди