Буни билмайдиган одам йўқ ҳисоби — транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш тақиқланган. Бироқ шундай бўлса-да, автомашинасига турли товуш чиқарувчи қурилмалар — «сирена», «мигалка» ўрнатганларни ҳам кўрганмиз. Улар буни имкон қадар «ГAИ»ларга сездирмасликка ҳаракат қилади. Бироқ кўза кунда эмас, кунида синади, деб ёзади Zarnews
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБдан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг олти ойи давомида 549 та автомобилга назарда тутилмаган товуш чиқарувчи қурилма ўрнатилганлиги аниқланган. Тузилган баённомаларда қайд этилишича, 196 та ҳолатда ташкилотлар транспорт воситалари ва 353 ҳолатда шахсий автомобилларга сирена ўрнатилган. Бундан ташқари, транспорт воситасига «мигалка» ўрнатиш билан боғлиқ 4 та ҳолат қайд қилинган.
Эслатиб ўтамиз, бундай ҳуқуқбузарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш — энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди