3 398
Тошкент вилоятида фоторадарлардан қарздорлиги бор автоуловлар жарима майдонига жўнатилмоқда
Тошкент вилоятининг халқаро ва давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам ишлаб келмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2019 йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида жойлашган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезликни меъёридан ошириш ҳолати бўйича 54 минг 596 та қоидабузарлик аниқланди. Уларга нисбатан тегишли тартибда қарорлар чиқарилиб, қарор нусхалари «Ўзбекистон почтаси»нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига орқали қоидабузарни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига жўнатилмоқда.
«Ҳозирги кунда транспорт воситаси эгаларининг манзилларига содир этилган қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималар тўғрисида маълумотлар етказилганлигига қарамасдан жарималарни тўламай юрган ҳайдовчилар талайгина», дейилади вилоят ИИББ матбуот хизмати хабарида.
Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлари кесимида таҳлил қилинганда, Чиноз туманида 547 та, Зангиота туманида 461 та, Янгийўл туманида 428 та, Қибрай туманида 206 та, Ўрта Чирчиқ туманида 194 та, Юқори Чирчиқ туманида 167 та, Паркент туманида 106 та, Оҳангарон туманида 104 та, Чирчиқ шаҳрида 98 та, Бекобод туманида 86 та транспорт воситалари эгаларининг қарздорликлари мавжудлиги аниқланган.
Ушбу қарздорликларни ундириш учун Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан қарздорлиги мавжуд фуқароларнинг автомашиналари жарима майдонига жойлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддаси талаблари асосида 60 кун муддат ичида жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди