17:43 / 24.07.2019
4 117

Жаримани 60 кунда тўламаганлар «Автокон» орқали аниқланмоқда

Жаримани 60 кунда тўламаганлар «Автокон» орқали аниқланмоқда
Фото: ИИББ матбуот хизмати
Тошкентда ЙПХ инспекторлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳамкорликда ЙҲҚни бузиб, белгиланган муддатда жаримани тўламаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини аниқлашга қаратилган тадбирлар ўтказишни бошлашди.

Бундан ташқари, пойтахт ҳудудида ва ЙПХ постлари орқали шаҳарга кириш/чиқишда 20 та автоматлаштирилган «Автокон» комплекслари фаолият юритишмоқда. Улар автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) тўлов муддатини кечиктирган «қарздорлар» рўйхатига киритилган автомобилларни аниқлайдилар.

Икки кун – 22 ва 23-июль якуни бўйича, «Автокон» тизими ёрдамида ўз вақтида жарима тўламаган 35 889 та транспорт воситалари аниқланди. Шулардан 970 нафар транспорт эгалари бугунги кунда жаримани тўлаб бўлишди. 122 та транспорт воситалари жарима майдончасига жойланди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг. Шунда ўзингизни ҳам, ўзгаларни ҳам ҳаётини асраган бўласиз. Агар ЙҲҚни бузган бўлсангиз, жаримани ўз вақтида тўланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Жаримани 60 кунда тўламаганлар «Автокон» орқали аниқланмоқда